Бугунги кун тиббиётида касалликка ташхис қўйишдан бошлаб, юқори технологик жарроҳлик амалиётигача бўлган кўп босқичли ишларда тиббий асбоб-ускуналарнинг аҳамияти катта.

Инновацион ғоялар ва технологиялар ҳаётга татбиқ этилаётган бир пайтда ушбу асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаш муддати, техник имкониятларини ҳисоб-китоб қилиб борадиган электрон тизим керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Тиббий жиҳоз“ модулини ишга тушириш, асбоб-ускуналар ҳисоби ва назоратини юритиш бўйича ягона ахборот тизими (ERP-MED)ни Сирдарёда амалиётга жорий этиш масаласида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш профилактика муассасаларининг раҳбарлари, ахборот технологиялари бўйича мутахассислари, моддий товар ҳисобчиларга Сирдарёда илк маротаба жорий этилаётган ERP-MED "Тиббий жиҳоз" электрон модули, унинг имкониятлари, ишлаш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

— ERP-MED "Тиббий жиҳоз" модули соғлиқни сақлаш тизимида фойдаланишда бўлган тиббий асбоб-ускуналар ҳисоби ва назоратини юритишда афзал жиҳатлари кўп, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси Отабек Мелибоев. – Электрон платформа бевосита Молия вазирлигининг UzASBO электрон платформаси билан интеграциялашган ҳолда фаолият олиб боради ва ортиқча қоғозбозлик, оворагарчиликнинг олдини олади, тиббий асбоб-ускуналарнинг хатлови билан боғлиқ барча маълумотлар, электрон тартибда қайд этиб борилади. Бу эса соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган моддий товар ҳисобчилар ишини енгиллаштиради, маълумотларни бир вақтда Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги молия муассасаларига етказиш имконини беради. Шунга қараб, ушбу тиббий жиҳозлар таъмири учун маблағ ажратилади.

Келгусида янги электрон модул бўйича ишлаш тартиби соҳа ходимларига ўргатиб борилади.

Ш.Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлиқни сақлаш тизимида ERP-MED "Тиббий жиҳоз" модули ишга тушади