
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо 8 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 9 июнь куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Мулоқотларда савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.
Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
[gallery-23806]
Шунингдек, Словакия Бош вазири IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/0J1KptYJ5tw" title="Slovakiya Bosh vaziri O`zbekistonga keldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
И.АВВАЛБОЕВ,
Н.ҲАЙДАРОВ (сурат, видео), ЎзА