24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан вилоятда 284 та сайлов участкаларининг электрон карталари яратилди.
Фуқаролар сайлов участкаларига қийинчиликсиз етиб боришлари учун эса, ҳар бир маҳалла ва аҳоли гавжум бўлган жойларга маҳалла ва сайлов участкасининг хариталари жойлаштирилмоқда.
Маълумот учун, мазкур вилоятда 525 мингдан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган.
Ҳозирда туман ва шаҳар кесимида сайлов участкалари сони Сирдарё туманида - 43 та, Боёвут туманида - 41, Ховос туманида - 34, Сайҳунобод туманида - 32, Мирзаобод туманида - 27, Гулистон шаҳрида - 26, Гулистон туманида - 26, Сардоба туманида - 21, Оқолтин туманида - 16 , Янгиер шаҳрида - 11, Ширин шаҳрида - 7 тани ташкил қилмоқда.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА