Бугун Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Кадастр агентлиги мутасаддилари ҳамда ҳоким маслаҳатчилари иштирокида "Географик объектлар номларини тўғри шакллантириш ва уларни давлат реестрига киритиш" юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоятда мавжуд 297 та рақамлашмаган
уй-жойлар, 72 та номсиз кўчаларга ном бериш ҳамда такрорланувчи кўча номларини ўзгартириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан сўз юритилди.
Бунда Кадастр агентлиги ҳоким маслаҳатчилари ва маҳалла раислари иштирокида ҳар бир ҳудудда хатлов ўтказилиб, кўчаларга ном бериш ва хонадонларни рақамлаштириш орқали уларнинг давлат реестрига киритилишини таъминланади.
Бажарилаётган ишларнинг натижасида аҳолининг доимий рўйхатдан ўтиш (прописка), тез тиббий ёрдам чақируви ва бошқа шу каби муаммоларига ечим бўлиши кутилмоқда.
ЎзА