Ҳозирги кунда тадбиркор ва фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳлар вилоятимиз бўйлаб мурожаатчиларнинг хонадонига бориб ўрганилиб келинмоқда.

Мурожаатларнинг аксарият қисми тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиб бериш ва яшаб турган ўз хонадонларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ёки ер майдонларини ўлчаб беришни сўраб мурожаат қилишган.

Юқорида кўрсатилган мурожаатларни ўрганиш мақсадида тадбиркор ва фуқаролар тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш бўйича келган мурожаатлари фуқаро кўрсатган ер майдонлари  ВМнинг 2019 йил 20 декабрдаги 1023 сонли қарори билан тасдиқланган   низомга асосан “YERELEKTRON” AAT орқали ваколатли ташкилотларга юборилиб, ҳозирги кунда ижобий хулосалар олинган  ер майдонлари “E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаларига  чиқариш жараёнида.

Шунингдек фуқаролар томонидан ер майдонларини қайта ўлчаб бериш бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан Кадастр мутахассислари томонидан ўлчов ишларини амалга ошириб келмоқда.  

   Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва кадастр соҳаси бўйича мурожаатлар жойига борилган ҳолда ва сайёр қабуллар давомида ижобий ҳал этилиб келинмоқда.  

 Шуни таъкидлаб ўтиш керак тадбиркор ва фуқаролар мурожаатлари Кадастр агентлиги раҳбарияти ва Вилоят бошқарма бошлиқлари назоратида.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда кадастр йўналиши бўйича 135 та мурожаат ижобий ҳал этилди