Президентимизнинг Сирдарёга ташрифи давомида берган топшириғига кўра, қишлоқ хўжалиги йўналишида 80 та лойиҳа тасдиқланган бўлиб, уларнинг ижросини вилоят прокуратураси қатъий назорат қилиб бормоқда.

Вилоят прокуратурасининг берган хабарига кўра, ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари лойиҳалар ижроси вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, “Чорва насл” маркази, “Сирдарёбалиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти, “Сирдарё асаларичилари” уюшмаси, инвестиция ва ташқи савдо, “Марказий банк” вилоят бошқармалари, масъул банклар иштирокида муҳокама қилиниб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Натижада бугунги кунга қадар 46 та лойиҳага 60 миллиард 600 миллион сўм кредит ажратилиб, муддатидан олдин бажарилиши таъминланди ва 676 та янги иш ўрни яратилди.

Жумладан, Мирзаобод туманидаги “Воҳиджон универсал ҳамкор” МЧЖ томонидан лимон етиштириладиган 5 миллиард 900 миллион сўмлик иссиқхона жорий йилнинг октябрь ойида барпо этилиши режалаштирилган эди. Саъй-ҳаракатлар самарасида ушбу лойиҳа жорий йилнинг май ойидаёқ тўлиқ ишга туширилди. Натижада 30 нафар сайхунободлик доимий иш ўрнига эга бўлди.

Ховос туманидаги қиймати 3 миллиард 800 миллион сўмлик “Руҳия файз нур” МЧЖ чорвачилик комплекси лойиҳаси жорий йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлсада, мазкур лойиҳа ҳам май ойида ишга туширилди ва 20 ховослик ишли бўлди.

Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниевнинг вилоятга ташрифи давомида аграр соҳада 268 та лойиҳа тасдиқланган эди. Бугунги кунда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, боғ ва узумзор барпо этиш, қорамолчилик, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик ва қуёнчилик йўналишида жами 252 та лойиҳа ташаббускорларнинг маблағи ва банкларнинг 276 миллиард 233 миллион сўмлик кредит маблағлари ҳисобига тўлиқ молиялаштирилиб, муддатидан олдин бажарилиши таъминланди. Лойиҳалар доирасида 518 та янги иш ўрни яратилди.

Сирдарё туманидаги “Чорва парранда сервис” фермер хўжалиги жорий йилнинг август ойида 3 миллиард 500 миллион сўмлик паррандачилик комплексини барпо этиши режалаштирилган эди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу лойиҳа ҳам жорий йилнинг май ойида ишга туширилиб, 13 нафар сирдарёлик доимий иш ўрнига эга бўлди.

Бундан ташқари, вилоятнинг энг чекка ҳудуди Сардоба туманидаги “Агро тонг инвест Сардоба” МЧЖ томонидан 1 миллиард 300 миллион сўмлик балиқчилик комплексини ташкил этиш жорий йилнинг октябрь ойига мўлжалланган бўлиб, мазкур лойиҳа ҳам май ойидаёқ ишга туширилди. Натижада 7 та янги иш ўрни яратилди.

Қолган лойиҳаларнинг ижроси ҳам Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан қатъий назорат қилинмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 60 миллиард сўмликдан ортиқ лойиҳа муддатидан олдин ишга тушди