Сирдарёда шу йилнинг 8 ойи мобайнида 1188 та 31,33 гектар ер майдонлари ўзбошимча эгаллаб олинганлиги аниқланган.

Шундан 310 та ҳолатда 10,87 гектар ер майдонларидаги ноқонуний қурилишлар бартараф этилган. Қолган 878 та ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга маълумот тақдим этилган.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари таҳлил қилинганда Боёвут туманида  21 та ҳолатда 6,19 гектар, Гулистон туманида 75 та ҳолатда 2,92 гектар, Мирзаобод туманида 185 та ҳолатда 8,72 гектар, Оқолтин туманида 193 та ҳолатда 2,22 гектар, Сардоба туманида 426 та ҳолатда 3,37 гектар, Сайхунобод туманида 20 та ҳолатда 3,59 гектар, Сирдарё туманида 80 та ҳолатда 1,46 гектар, Ховос туманида 92 та ҳолатда 0,35 гектар, шунингдек, Гулистон.  Янгиер, Ширин шаҳарларида ҳам бир қанча ер майдонлари ноқонуний эгалланган.

Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги вилоят бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан ноқонуний қурилишлар аниқланиб, ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсга расмий огоҳлантириш берилгандан сўнг, 15 кун муддатда қонун бузилиш ҳолати бартараф этилса, маъмурий жавобгарликдан озод этилади. 15 кун муддатда бартараф этилмаганда МЖКтнинг 60-моддаси, биринчи қисмига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 31,33 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган