Президентнинг тегишли Фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди.
Айни дақиқаларда Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков иштирокида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.
А.Махмудалиев кўп йиллар давлат идораларида меҳнат қилиб, катта тажриба тўплаган. Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Мирзаев Ғофиржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
ЎзА