Сирдарё вилояти ҳокимлигида Россия Федерацияси Санкт-Петербург делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзоси Санкт-Петербург шаҳри МДҲ давлатлари ва РФ шаҳарлари ташқи алоқалари қўмитаси раиси Евгений Кассюра билан суҳбат ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Шоҳруҳ Исакулов мазкур учрашув келгусида Сирдарё вилояти ҳамда Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Евгений Кассюра илиқ ва самимий қабулдан мамнун эканлигини билдириб, Сирдарёнинг бугунги кундаги экспорт салоҳияти, ҳудудда инвесторларга яратилаётган шароитлар билан қизиқди.

Учрашувда вилоятда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ишлар, вилоятнинг жойлашуви жиҳатидан туризм ва инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйишга қулайлиги, саноат, тиббиёт, маданият каби соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳамкорликда Сирдарё вилоятида Санкт-Петербург савдо уйи ташкил этиш, экспорт маҳсулотлари, айниқса, мева-сабзовотларни тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Ш.Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти ва Санкт-Петербург шаҳри ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади