Ахборот майдонида Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов лавозимидан озод этилгани ва жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарга аниқлик киритиш учун Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов билан боғландик.
–Бош прокурорнинг 2023 йил 10 мартдаги буйруғи билан Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, – деди Ҳ.Шамсиддинов. –Ижтимоий тармоқларда С.Мавлонов жиноят устида қўлга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Н.Абдураимова,
ЎзА