
Гулистон шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида жорий йилнинг 26-27 январ кунлари куч тузилмалари ходимлари ва профессионал спортчилар ўртасида қўл жанги бўйича "Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Беллашувда вилоят ДХХ, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва божхона бошқармалари ходимлари тўққиз вазн тоифасида ўзаро баҳс олиб борди.



Мусобақа якунида сўзга чиққан вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев кейинги йилларда мазкур спорт тури вилоятда анча ривожлангани ва нуфузли мусобақаларда Сирдарё шарафини ҳимоя қилиб, юқори ўринларга эга бўлаётганлар сони ошаётганини таъкидлади.



Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра, 62 кг вазнда"Shokirov 721 fight club" аъзоси Қайнар Пардаев,65 кг вазнда ИИБ вакили Жавоҳир Тоғаймуродов,Миллий гвардия вакили Нодир Жўрақулов,73 кг вазнда ДХХ вакили Асадбек Нормуродов, Миллий гвардия вакили Ислом Турсунқулов, 77 кг вазнда ДХХ вакили Асадбек Холбўтаев, 80 кг вазнда ДХХ вакили Ҳусан Бердиқулов,ИИБ вакили Муродулла Абдуллаев,88 кг вазнда ИИБ вакили Азиз Анорбоев, Миллий гвардия вакили Умар Алибеков,97 кг вазнда ИИБ вакили Нурсултон Сейтмуратов, "Динамо" клуби аъзоси Миржалол Уралов, "Shokirov 721 fight club" аъзоси Эргаш Назаров,100 кг вазнда
Миллий гвардия вакили Элдор Худойбердиевлар ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари медал, диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ш. Суяров, ЎзА мухбири