Жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Лондондаги “Tower Bridge“ кўприги яқинида Ўзбекистон маданияти фестивали бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар шарқона нозу неъматлар, машҳур ўзбек палови, Марказий Осиё усталарининг кўп асрлик анъаналари билан, шунингдек, Ўзбекистондаги янги маскан – “Silk Road Samarkand“ сайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.  

Айтиш жоизки, бу каби фестиваль Лондонда илк бора ўтказилмоқда. Тадбирлар доирасида Ўзбекистон ҳамда ҳудудларининг бой маданий мероси, урф-одатлари, миллий таомлари ва гўзал жойлари билан таништирувчи кенг қамровли дастур тақдим этилди.  

Айниқса, фестиваль томошабинлари эътиборини миллий таомлар тақдимоти тортди. Унда Ўзбекистоннинг таниқли ошпази Баҳриддин Чустий бир тонна палов пиширди. Лондоннинг энг яхши ўзбек ошпази Музаффар Содиқов эса турли хил мазали ўзбек миллий таомларини тақдим этди.  

Ушбу фестиваль Лондондаги ўзбек диаспораси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси ва “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан ташкил этилди.  

Таъкидлаш жоизки, “Silk Road Samarkand“ сайёҳлик маркази павильони тадбир меҳмонларининг алоҳида эътиборини тортди. Бу ерда улар сайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишди.  

“Silk Road Samarkand“ сайёҳлик маркази директори Бекзод Зуфаров фестиваль ҳақида ўз таассуротини билдирди.  

– Лондонда биринчи марта ўтказилаётган бундай кенг кўламли фестивалда иштирок этиш биз учун катта шарафдир. Умид қиламизки, бу ерда тақдим этилган замонавий “Silk Road Samarkand“ кластерининг павильони меҳмонлар эътиборини жалб қилади ва Лондон аҳолиси учун қайта-қайта ташриф буюрадиган манзилга айланади. Зеро, мажмуамиз, шубҳасиз, меҳмонхона хизматининг барча халқаро стандартларига жавоб беради. Ишончим комилки, Самарқанддаги сайёҳлик марказимизда яратилган муҳит ҳар бир меҳмонда катта таассурот қолдиради, – деди Б.Зуфаров.  

Фестивалда турли таништирув сессиялари ҳам ташкил этилди. Хусусан, стендлардан машҳур Самарқанд қоғози, металл, лой ва сополдан нафис идишлар, пахта ва ипакдан тайёрланган матолар ўрин олди.  

Муҳими, Лондондаги Ўзбекистон фестивалининг иккинчи куни меҳмонларда яхши таассурот қолдирди ва улар Ўзбекистонга бориш истагини билдирди.  

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Silk Road Samarkand“ сайёҳлик маркази имкониятлари Лондонда намойиш этилди