Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг бир гуруҳ мутахаcсислари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб беморларни даволаш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда аҳоли ўртасида касалликнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.

Жумладан, республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказидан профессор Мирвосит Каримов, терапевт Амина Файзуллаева ва пульмонолог Элина Исмаилова У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларнинг ҳолати, уларга яратилган шароитлар ва муолажалар билан танишди. Бу ердаги мавжуд камчиликлар ўрганилди.  

Шундан сўнг, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида терапевтик, пульмонологик, ички касалликлар билан оғриган оғир аҳволдаги, малакали мутахассислар кўригига муҳтож бўлган беморлар кўрикдан ўтказилди. Уларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, шифокорларга “Юрак ишемик касаллиги, уни диагноз қилиш ва даволашнинг замонавий усуллари”, “Бронхиал астмани даволашда янгича даво усуллари” мавзуларида мастер-класс ва мулоқотлар ташкил этилди. Шунингдек, профессор М.Каримов маҳаллий шифокорларга “Гастроэзофагеал рефлюкс касаллик: муаммонинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси учун долзарблиги” мавзусида семинар ўтди ҳамда келажакда кадрларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш бўйича ҳамкорлик дастурлари белгилаб олинди.

[gallery-907]

Бундан ташқари, марказ мутахассислари маҳаллаларга ҳам чиқиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Мақсудбек Мадаминов ва олий тоифали шифокор Салоҳиддин Тошпўлатов Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлар шифохонаси билан танишди. Маҳаллий шифокорлар билан биргаликда Нукус шаҳри ва Беруний туманидаги шифохоналар ва поликлиникаларга бориб, юқумли касалликлар бўлимларида даволанаётган ва олис ҳудудларда яшайдиган, айниқса, чорвачилик билан шуғулланадиган, бруцеллёз касаллигига чалинган қатор катта ёшдаги беморлар кўрикдан ўтказилиб, уларни даволаш бўйича тавсиялар берилди.

Аҳволи оғир ва ташхис қўйишга қийинчилик туғдирувчи беморларга телетиббиётни йўлга қўйган ҳолда онлайн маслаҳатлар бериш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, ушбу ихтисослаштирилган марказда юқумли касалликлар бўйича мутахассислар учун ўқув курслари ташкиллаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурати), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли тиббий хизмат аҳоли саломатлигига хизмат қилади