ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманида жойлашган Бобораҳим Машраб номидаги нодавлат умумтаълим мактабида ўқувчиларга математика, инглиз тили, рус тили, информатика, кимё, биология фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади.

Муассасада таълим сифатига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ҳар бир ҳафта якунида ўқувчилар ўзлаштирган билими юзасидан имтиҳондан ўтади. Имтиҳон натижалари эса доимий равишда ота-оналарга етказиб борилади. Ўқув йили давомида эса ўқувчилар 4 марта – чоракдан чоракка ўтиш имтиҳонини топширади. Ушбу имтиҳонда энг юқори натижа қайд этган ўқувчилар мактаб маъмуриятининг 100, 75, 50 ва 25 фоизли грантини қўлга киритади.  

[gallery-20617]

Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун “Заковат” тўгараги ҳамда шахмат, эркин кураш, волейбол, стол тенниси бўйича машғулотлар ташкил этилган. Шунингдек, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар, турли маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилади.

Мактаб ташкил этилганига қисқа муддат бўлган бўлсада, ўқувчилар фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Қолаверса, улар нодавлат ҳамда хорижий олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этиб, билимини янада мустаҳкамламоқда.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли таълим – келажак пойдевори