Мутафаккирларимиздан бири Мирзо Улуғбек: “Биз оламни обод қилиш учун яратилганмиз”, деб ёзган эди. Оламнинг ободлиги инсон омилига, инсоннинг инсонлигини белгиловчи кретерий эса унинг билимдонлиги, савияси, тарбияланганлик даражасига боғлиқ. Юксак билим, кенг дунёқараш, жамиятда шахс сифатида ўз ўрнига эга бўлиш, албатта, ўқитувчининг тинимсиз меҳнатига, аниқроғи, сифатли таълимга боғлиқ.

Ваҳоланки, таълим сифати касбий англашнинг комплекс тавсифи, замонавий ривожланиш босқичида ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ахлоқий тараққиёт талабларига мос фаолиятни муваффақиятли юритувчи мутахассис қобилияти ва иш фаолияти билан белгиланади.  

Ўқитувчининг қўлида келажак тақдири туради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга қилган мурожаатида асосий эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди. “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади. Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур” лиги қайд этилди.  

Ҳа, юрт раҳбари томонидан келаётган янги йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб белгиланиши бежизга эмас. Янги Ўзбекистонимизда илм-фанга эътибор юқори чўққига чиққан  ҳозирги даврда замонавий ҳаётни сифатли таълимсиз ва илм-маърифат тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жаҳоннинг етакчи давлатларида ҳам тараққиёт таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгилангандан кейин юз берганлиги сир эмас. Зеро, мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ.  

Таълимнинг сифатини ошириш учун, авваламбор, бу соҳадаги муаммоларни ўрганиш зарур. Ушбу муаммоларни бартараф этиш эса уларни аниқлаш ва борлигини тан олишдан бошланади. Ҳадисда айтилганидек:  “Билимларга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун вожиб” экан, илмга интилган ҳар бир инсонга сифатли таълим бериш ҳам жуда-жуда зарурдир.  

Таълим сифатини ошириш, фан ва технологиянинг энг сўнги ютуқларини амалиётга жорий этиш асосида ижодий тафаккурли, касб-хунарли, тадбирли ва мустақил фикр юрита оладиган, ташаббускор ва тадбиркор, ўз жавобгарлигини ҳис этадиган ёшларни тайёрлаш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади. Бу ўз навбатида таълим жараёнида замонавий таълим технологияларидан фойдаланишни тақозо этади. Уларни қўллаш, аввало, педагогик муносабатларни инсонпарварлаштиришни талаб этади. Зеро, уни амалга оширмай туриб қўлланган ҳар қандай технология кутилган натижани бермайди.  

Бугунги кунда ўқитишнинг анъанавий кўринишидан фарқ қиладиган замонавий технологияларни қўллаш, ўқитиш жараёнини ягона шаклга келтириш ва юқори самарадорликка эришишга имконият яратади. Шу боис ҳам илмий-техника тараққиётининг жадал суръатларда ривожланаётган ҳозирги даврда ўқитишнинг анъанавий технологиялари таълим олувчи  шахсига йўналтирилган илғор технологиялар билан алмаштирилмоқда.  

Таълим сифатини ошириш ҳукуматимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланиши соҳа мутахассислари, мутасаддилари зиммасига юксак вазифаларни юкламоқда. Ўқитувчи нафақат ўз фанини мукаммал билиши ва чуқур билимларга эга бўлиши, балки таълим олувчининг ҳаётий эҳтиёжларини тушуниши, барча соҳада намуна бўлиши, нажот нафақат ўқитишда, балки юксак сифатли таълимда эканлигини чуқур англамоғи лозим.  

Баҳодир Маъмуров,  

Бухоро давлат университети 

профессори педагогика фанлари доктори  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли таълим – келажак пойдевори