Хитой ва Россиянинг стратегик муносабатлари ва уларнинг халқаро миқёсдаги тенглик ҳамда адолат таъминланиши бўйича танлови ўзгармасдир.
Хитой раиси Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин билан Пекиндаги учрашувида шундай фикр билдириб: “Россия ва Хитой елкама-елка туриб халқаро муносабатларнинг тенглик ва адолатга асосланиши бўйича қатъий турибди. Бундай стратегик танлов аввал ҳам, ҳозир ҳам ўзгармас бўлиб турибди”, деб таъкидлади.
ТАСС Хитой ташқи ишлар вазирлигининг Си Цзиньпин сўзларидан олинган иқтибосни келтирган. Хитой етакчиси миллий манфаатлар, суверенитет ва хавфсизликнинг таъминланишида Москва ва Пекин олий даражадаги муносабатларда бардавом бўлиши лозимлигини қўшимча қилган.