Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Швеция Парламенти Спикери ўринбосари ва Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди.

Мулоқотда ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида тажриба алмашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Швеция Парламенти Спикери ўринбосари Юлия Кронлид хоним Ўзбекистон тажрибасини катта қизиқиш билан ўрганиш ниятида эканини таъкидлади ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида фикр, билим ҳамда амалиёт алмашишга тайёр эканини билдирди.

Томонлар мулоқотни давом эттириш, гуманитар лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини маълум қилди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя тизимини яхшилаш орқали икки мамлакатда аҳолининг ҳаёт сифатини оширишга ҳисса қўшиш мақсад қилинди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швеция ва Ўзбекистон: Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади