Швециянинг Кируна шаҳридаги «Esrange” космик базаси Европада биринчи бўлиб сунъий йўлдошларни учиради.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, Швециянинг «Swedish Space Corporation – SSC” компанияси Aмериканинг  «Firefly Aerospace” космик компанияси ва Кореянинг “Perigee Aerospace” космик компанияси билан ҳамкорлик шартномаларини тузган.

“Биз бутун дунё бўйлаб ракета компаниялари билан савдо ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш учун бизнес моделимизга мос шерикларни излаш учун алоқадамиз. Энди жумбоқнинг якуний қисми ниҳоят ўз жойида”, деди Кирунадаги «SSC Esrange” космик базаси раҳбари Леннарт Поромаа. 

Швеция қироли Карл XVI Густав, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва ҳукумат вакиллари иштирок этган «Esrange” космик базасининг очилиши 2023 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган эди. 

Швеция космик корпорациясининг хабарига кўра, коинотга парвозлар 2025–2026 йилларда бошланади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Швеция коинотга сунъий йўлдошларини учирувчи Европадаги биринчи давлатга айланади