“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ғолиблари тақдирланди
Пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий Кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларни спортга янада кенгроқ жалб этиш, жисмонан ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни миллий, умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда 400 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.


Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўрин Чилонзор туманидан “Бургутлар” жамоасига, 2-ўрин Учтепа туманидан “Ватанпарварлар” жамоасига ҳамда 3-ўрин Мирзо Улуғбек туманидан “Лочинлар” жамоасига насиб этди.
Шу тариқа, “Бургутлар” жамоаси Тошкент шаҳар номидан “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика финал босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.


Г.Бобоева, ЎзА