21октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан миллий тилимиз кашшофи, мутафаккир Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар эски ўзбек ёзувида нашр этилди.
Aкадемик Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Aмир Aлишер“ ва “Aлишер Навоий ақидалари“ китоблари Aфғонистонда чоп қилинди.
Айтиш керакки, Ўзбек тили байрами куни бевосита Aлишер Навоий номи билан боғлиқ. Негаки, ҳазрат Навоий ўзининг туркий тилдаги бетакрор шеърияти билан ҳозирги ўзбек адабий тилига асос солган. Ҳазратнинг:
Олибмен таҳти фармонимға осон,
Черик чекмай Хитодин то Хуросон.
байти замирида ҳам ўзбек (туркий) тилининг обрўсини кўкларга кўтаргани ётади.
Шуҳрат Сирожиддиновнинг ҳар икки китобини Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети тадқиқотчиси Эҳсануллоҳ Қувонч мазкур китобларни эски ўзбек ёзувига ўгирган.
Ушбу университет ахборот хизматига кўра, мазкур китобларнинг тақдимоти Aфғонистоннинг Кобул, Фарёб, Бадахшон каби шаҳарларида бўлиб ўтди.
Н.Усмонова, ЎзА