Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.
10-14 июнь кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда дўл ёғиши мумкин.
Шу сабабли тоғолди ва тоғли туманларда:
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳарларида сел келиши хавфи бор.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли туманларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
ЎзА
--0--