Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев мамлакатимизда кейинги йилларда маҳалла институти такомиллашиб, халқни ягона мақсад йўлида тинч, фаровон ҳаётга етаклайдиган кучли жамоатчилик тузилмасига айлангани ҳақида сўз юритди. Президентимиз ташаббуси билан “маҳалла еттилиги” тизими жорий этилгач, ҳудудларда бажарилиши лозим бўлган ишлар кўпайгани, йўналишлар бўйича вазифаларни тўғри тақсимлаш, “маҳалла еттилиги”нинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш учун қулай шароит яратишга эътибор кучайганини таъкидлади.  

-Узоқ йиллардан буён маҳалламиз ўз биносига эга эмас эди, - дейди Дўстлик маҳалласи раиси Алишер Абдураҳимов.– Мослаштирилган бинода ишлаб келаётган эдик. Эндиликда маҳалланинг янги замонавий, шинам ва ёруғ биноси бор. Мустақиллик шарофати билан барча шароитларга эга бинода иш бошлаётганимиздан фахрланамиз. Ҳар бир ходим учун етарли қулайликка эга хоналар барпо этилгани иш тартибимизнинг самарадорлигини янада ошириб, бизни аҳоли билан яқинлаштиришга хизмат қилади.

Айни пайтда маҳаллада 5 минг 74 киши 1 минг 75 хонадонда аҳил, фаровон турмуш кечирмоқда. Янги бинога эгалик қилган “маҳалла еттилиги” ходимлари уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш каби масалаларда халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини ўтамоқда.  

Маълумотларга кўра, Шўрчи туманида 53 та ўзини ўзи бошқариш органи фаолият юритмоқда. Уларнинг 49 таси барча қулайлик яратилган ўз биносига эга.  

Шу куни вилоятнинг Музработ туманидаги Олмазор, Меҳнатобод, Моҳият ва Файзиобод маҳаллалари учун янгидан қурилган идора бинолари ҳам ишга туширилди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўрчида битта, Музработда тўртта “маҳалла еттилиги” байрамни янги бинода кутиб олади