Футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин журналистларга берган интервьюсида терма жамоа сафида кўришни истаётган бир қатор футболчиларнинг номини келтириб ўтган ва ўз навбатида, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродовнинг исмини алоҳида айтган.
- Россия терма жамоаси сафида Шомуродов, Зайнутдинов ва Еременкодек футболчилар бўлишини ҳамма мураббийлар хоҳлайди. Бироқ хоҳиш-истаклар вақтга тўғри келмайди, - дея таъкидлаган Карпин.
Карпиннинг матбуот анжуманидаги ўзига хос “баёноти”дан кейин футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийлар штаби бугуннинг ўзидаёқ “Бахтиёр Зайнутдинов 2022 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиши учун Қозоғистон терма жамоасига жалб қилинган”лигини эълон қилди.
Т. РЎЗИЕВ.