Бугунги кунда аҳоли ўсиши ва инсон таъсири билан боғлиқ бошқа омиллар сувни кўп истеъмол қиладиган экинларни етиштириш, бу борада сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. Шу билан боғлиқ энг долзарб муаммолардан бири муттасил шоли етиштирилиб келинаётган майдонларда тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширишдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорида қабул қилинган.  Унда муттасил шоли етиштириладиган майдонларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш, ҳосилдорликни ошириш, юқори сифатли уруғлик материалларини тайёрлаш, агротехнологиянинг инновацион усулларини қўллаш масалалари юзасидан вазифалар белгиланган.  

Шунингдек, шоли майдонларида алмашлаб экиш тизими,  ҳосилни кескин кўпайтиришда тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ва жиддий муаммолар ечимига қаратилган.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан «Муттасил шоли етиштириладиган майдонларда қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида оралиқ экинлар экиш бўйича» тавсиянома ишлаб чиқилди.

Ушбу тавсиянома республика вилоятларида шоли етиштириб келинаётган майдонларнинг турли тупроқлар шароитида кузги ва баҳорги сидерат ёки яшил ўғитларни органик ўғит сифатида қўллаш технологиясини ишлаб чиқаришга қаратилган.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти маълумотида қайд этилишича, мазкур тавсиянома қишлоқ хўжалиги мутахассислари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистрлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимлари фойдаланиши учун мўлжалланган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, минерал ўғитлар ўрнига сидератлардан фойдаланиш меҳнат сарфини ва уларни ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради, лекин энг муҳими экологик тоза маҳсулот олишдир.

Саидазимова Азизахон

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоличилик илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан тавсиянома ишлаб чиқилди