Шокирова Гулнозахон Кадиржановнанинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда буйраклар дисфункциясини баҳолаш» мавзусида
Шокирова Гулнозахон Кадиржановнанинг 14.00.05 – “Ички касалликлар” ва 14.00.25 – “Клиник лаборатор ва функционал диагностика”, ихтисосликлари бўйича “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда буйраклар дисфункциясини баҳолаш» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 3 август куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170100, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Юсуф Отабеков кўчаси, 1-уй, Андижон давлат тиббиёт институти.
Тел/факс: (99874) 223-94-50
e-mail: info@adti.uz