Шоҳсанам Шерзодова — ХХ Осиё ўйинлари ғолиби
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан ўрин олган баҳсларда вакилларимиз совриндорлар сафидан жой олмоқда.
Хусусан, каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 200 метр масофага кечган баҳсда Шоҳсанам Шерзодова маррага биринчи бўлиб етиб келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги иккинчи олтин медалидир.
Шунингдек, 500 метр масофада каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида Артур Гулиев ва Владлен Денисов жуфтлиги кумуш, байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар орасида Арина Танатмишева ва Екатерина Шубина тандеми бронза медалга эга чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг ХХ Осиё ўйинларидаги медаллари сони 2 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронзага етди ва умумжамоа ҳисобида 9-ўринга кўтарилди
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА