Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардондан Дугобага осма йўл қурилади

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётир.

Фарғона вилоятида эса мазкур йўналишда кенг имкониятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам давлат раҳбарининг яқинда қабул қилган қарори асосида “Фарғона” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилмоқда. Бу воқеа хорижлик инвесторларда ҳам қизиқишни ортирди. Франциянинг “POMA SAS” компаниясининг Марказий Осиё бўйича менежери Антон Чудаев Фарғонага келиб илғор халқаро тажрибалар асосида Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғида замонавий туризм маскани, хусусан, осма дор йўлини барпо этиш лойиҳаси билан танишди. Шунингдек, бошқа ҳудудлардаги лойиҳалар бўйича вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабулида бўлган чоғида фикр алмашди. Вилоят раҳбари лойиҳани  янада такомиллаштириш, ҳамкорликдаги ишлар бўйича қатор таклифлар айтди.  

Француз мутахассислари дунёда тор доирадаги ноёб лойиҳалар муаллифи ва қурувчисидир. “POMA” (PomaGalski S.A.) эса кабелли транспорт тизимлари соҳасидаги инженерлик компанияларидан бири ҳисобланади. У осма йўллар, фуникулер, тоғ-чанғи курортлари учун кўтарилиш йўлаклари ҳамда шаҳарларга эскалатор транспорти тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва жорий этиш билан шуғулланади. Бугунги кунда “POMA” 90 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб, 8 мингдан зиёд лойиҳани амалга оширган.

Насиб қилса, келгуси 2027 йилда Шоҳимардонга келган дам олувчилар француз осма дор йўлида Ёрдон қишлоғи ва Дугоба дам олиш ҳудудигача икки босқичда етиб оладилар.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА