Аввалги лавҳаларда Сизга Шоҳимардон қишлоғи ва тоғ тепасидаги Фотима-Зуҳра кўллари ҳақида сўзлаган эдик. Бу гал Шоҳимардоннинг яна бир мўжизавий маскани – Ёрдон арчазорлари-ю, Оқсув дарёси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Тоғнинг қиялик ва кескин бурилувчи йўлларидан уч-тўрт чақирим юрсангиз Ёрдон маҳалласига етасиз. Ёрдонликлар тўғрисўз, меҳнатсевар, аммо чўрткесар, айтганини қиладиган инсонлар. Биз улар  билан бир фурсат суҳбатлашгач яна йўлга тушдик. Биринчи манзил Оқсув дарёсининг чап ирмоғи бўлди. Буни қаранг, у қанчалар хайқириб оқмоқда. Ҳатто полвонлар ҳам кўтара олмайдиган харсанг тошларни оқизиб кетяпти.  

Яна тик йўллардан тепага, арчазорга кўтариламиз. Ниҳоят йўл тугаб, эртаклардаги каби мафтункор манзара юз очади. Қорли қоялардан бошланган жилғалар Оқсув дарёсининг ўзанига айланади. Бу ернинг энг катта бойлиги шубҳасиз, унинг ҳавоси. Гиёҳлар ифорига уйғунлашган тоғ арчасининг сасидан нафас олар экансиз, афсонавий боғларда ҳис қиласиз, ўзингизни.  

–Менинг нафасим қисади, яна аллергиям бор. Шифокорлар Ёрдонга боринг, ўша ердаги ҳаводан нафас олинг, дейишганди, – дейди Шаҳзодахон ая Тиллабоева. –Тўрт кундан буён нафас олишим яхшиланди. Ҳар куни арчазорларни айланаман.  

Ёрдон тоғларида дам олаётганларнинг аксарияти фарзанди роҳатини кўраётганлардир.  

–Бориб дам олиб келинг, ҳаволари яхши, арчазорларда сайр қилинг, деб ўғлим юборди мени, – дейди Ойча ая Акбарова.  

Тоғ бағрида, денгиз сатҳидан 2500 метр юқорида, юк машиналари йўли қанчалар оғир бўлмасин, сайёҳлар учун бири-биридан қулай дам олиш масканлари қурилган, яна қуриляпти.  

Айрим ҳамкасбларимиз Шоҳимардон Ўзбекистон Швецарияси, дейдилар ва Шоҳимардон чиройини Швецария чиройига нисбат берадилар. У ҳамкасбларимиз хафа бўлмасинлару, аслида Швецария ҳам Шоҳимардонга ўхшар эканми, дейишга хақлимиз.  

Арчазордан Оқсув дарёсининг ўнг ирмоғига тушамиз. У ҳам хайбат билан ёйилиб-ёйилиб оқмоқда. Бир ёнида табиат яратган рангбаранг товланувчи тоғ қоялари. Дам олувчилар эса ҳар бир кўринишни тарихга муҳрлайдилар.  

Оқсув дарёси ёйилиб келсада, бу ерда  тоғ мўричасидан ўтади. 1998 йилда у оқиб келган тошлар билан тўсилиб қолиб сув сатҳи 10-11 метргача кўтарилган. Кейин эса сунъий дамба ёрилиб Шоҳимардонни сув босган ва катта талофат келтирганди. Энди у воқеалар такрорланмаслиги чоралари кўрилган. Ёрдон беҳавотир дам олиш масканига айланган.  

Шоҳимардонда халқ сайллари давом этяпти. Сиз ҳам унинг иштирокчиси бўлишингиз мумкин.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/-dMWd5LAMMg?si=zq24CgUet4nPyZt9" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳимардон манзаралари: Арчазордан бошланган Оқсув дарёси (+видео)