Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациянинг Самарқандга ташрифи давомида мазкур район соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Шинжон тиббиёт университети раҳбарлари Самарқанд давлат тиббиёт университетида бўлди.

Самарқандлик тиббиётчилар билан учрашувда юртимиздаги мазкур  нуфузли университет билан йўлга қўйилган ҳамкорликни янада ривожлантириш, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви масалалари муҳокама этилди. Меҳмонларга университет таълим жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда Шинжон тиббиёт университети ректори Ҳажи Акбер Аисага Самарқанд давлат тиббиёт университетининг фахрий профессори унвони берилди.  

Профессор Ҳажи Акбер Аиса ушбу эътироф учун миннатдорлик билдириб, Шинжон ва Самарқанд тиббиёт университетлари ўртасидаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам ҳар томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шинжонлик ректор Самарқанд давлат тиббиёт университети фахрий профессори бўлди