KХДР собиқ дипломати Тай Ёнг Хо Жанубий Корея Президенти ҳузуридаги Бирлашиш бўйича маслаҳат кенгашининг янги раҳбари этиб тайинланди. Шу тариқа у жанубга кўчиб келган минглаб шимолликлар орасида энг юқори мартабали қочқин мақомини олиб, Миллий Ассамблеядан ўрин олган биринчи депутат, илк вазир ўринбосари бўлди.

62 ёшли Тай 2016 йил жанубга қочгунга қадар КХДРнинг Буюк Британиядаги элчиси ўринбосари эди. Ўша воқеадан сўнг расмий Пхенянь уни “инсон ахлати” дея қоралаб, давлат маблағини ўзлаштириш ва бошқа турли жиноятларда айблади.

Хо апрель ойида бўлиб ўтган парламент сайловида ғалаба қозона олмади. Шунга қарамай, янги лавозимда Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль идорасида Кореяни тинч йўл билан бирлаштириш бўйича маслаҳат бериш ҳуқуқини қўлга киритди.

1962 йил Пхеняньда туғилган Тай 27 ёшида ҳукумат ташқи хизматига келган. Ҳукмрон Ким сулоласининг уч авлоди даврида қарийб 30 йил ишлаган.

Унинг аввалги баёнотларида Шимолий Кореяни тарк этгани, чунки фарзандлари “бахтсиз ҳаёт” кечиришини истамагани қайд этилган. Шунингдек, у Ким Чен Ин режимидан жирканиши, Жанубий Корея демократиясига қойил қолишини айтган. Шу йил нашр этилган хотира китобида Хо Шимолий Корея элитаси ҳаддан ташқари йириклиги, мамлакатда шахсга сиғиниш ачинарли даражада эканини ёзган. Юртидан кетгандан бери Ким режимини заифлаштириш учун “юмшоқ куч”дан фойдаланиб, Шимол ва Жануб ўртасида маҳбусларни алмашишга чақирди.

Сўнгги бир неча ой ичида икки Корея ўртасидаги таранглик кучайди. Сеул Пхеньяннинг жанубга минглаб ахлат ташувчи шар учиришига жавобан, шимолга қарши қаратилган тарғибот кўрсатувларини қайта тиклади.

Сунъий йўлдош суратларида Шимолий Корея ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтираётгани, жануб билан чегарада девор қуришга тайёргарлик кўраётгани акс этган.

Бирлашиш вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, ўтган йил декабрь ҳолатига кўра, КХДРдан 34 мингга яқин одам жанубга қочган. Кўпчилик шимолликлар Корея Республикасига Хитой орқали кўчишни маъқул кўради. Жанубий Корея уларга ҳеч қандай тўсиқсиз фуқаролик мақоми ва молиявий кўмак беради.

Ҳафта бошида Сеул жосуслик агентлиги яқинда КХДРнинг Кубада ишлаган собиқ дипломати ҳам шов-шувли тарзда қочиб кетганини тасдиқлади.

Маҳаллий хабарларда бу шахс 52 ёшли Ри Иль Кю эканлиги аниқланди. Ўзи айтишича, у “Шимолий Корея режимидан кўнгли қолгани ва келажаги қоронғи бўлгани” учун қочган.

– Ҳар бир шимолий кореялик камида бир марта Жанубий Кореяда яшаб кўриш ҳақида ўйлайди, – дея қочқиннинг сўзларини келтирган “Чосун Илбо” газетаси.

Ўтган якшанба Жанубий Корея биринчи Шимолий Корея дефекторлари кунини нишонлади. Ўша куни давлат раҳбари Юн Сок Ёль қочқинларга қўшимча молиявий ёрдам, уларни ишга олган компанияларга эса солиқ имтиёзи ваъда қилди.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Кореянинг собиқ дипломати Жанубий Кореяда вазир ўринбосари бўлди