Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида шу йил 6 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ ахборот хавфсизлиги бўйича илмий экспертлар форуми олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Бобур Усмонов мазкур тадбир давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 17 сентябрь куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши Душанбе саммитида илгари сурилган ташаббусини амалга ошириш доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.

Ўша учрашувда Ўзбекистон Президенти ШҲТ маконида тинчлик ва барқарорликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатни фаоллаштиришни устувор йўналиш сифатида белгилаш, мавжуд вазият мунтазам муҳокама қилинишини таъминлаш, жумладан, ахборот майдонидаги чақириқ ва таҳдидларга қарши биргаликда курашишга келишиш муҳимлигини қайд этган эди.

- Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари ШҲТ доирасида ахборот хавсизлиги бўйича экспертлар форуми ташкил этишни таклиф қилди, - деди СМТИ директори ўринбосари. - Бу кибер макондаги замонавий таҳдид ва чақириқларга муносиб жавоб бериш юзасидан мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради.

Бобур Усмоновнинг сўзларига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар ахборот хавфсизлигини таъминлашда муҳим салоҳиятга эга. Зеро, 2021 йил Глобал кибер хавфсизлик индексига мувофиқ, Россия ва Ҳиндистон кучли ўнликка кирган. Мазкур рўйхат соҳага доир ҳуқуқий, техник ва ташкилий чора-тадбирлар, шунингдек, мамлакатнинг ривожланиш салоҳияти, бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини ифодалайди.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТга аъзо давлатлар ахборот хавфсизлигини таъминлашда муҳим салоҳиятга эга