Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Эрон Ислом Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Муҳаммад Мухбир, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин ва ШҲТ Минтақавий акслитеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан очиқ фикр алмашилди, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон раҳбари саммит иштирокчиларини қутлар экан, Қозоғистоннинг ШҲТга раислиги натижаларини юқори баҳолади, шунингдек, Беларусни ташкилотга аъзо бўлгани билан самимий табриклади.

Мамлакатимиз етакчиси ушбу саммит халқаро вазият кескинлашаётган бир шароитда ўтаётганини қайд этди.

– Бундай мураккаб вазиятда ШҲТнинг асоси бўлган тамойилларга содиқлигимизни сақлаш ва янада мустаҳкамлаш фавқулодда муҳимдир. Ана шу тамойиллар туфайли Ташкилот бугунги ютуқларга эришди, халқаро масалаларда юксак нуфуз ва барқарорлаштирувчи ўринга эга бўлди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу нуқтаи назардан, Президентимиз "Шанхай руҳи"нинг асосий тамойилларига – ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, тенглик, маданиятлар ранг-баранглигига ҳурмат, блоклардан холи мақомни сақлаб қолиш, қарорлар қабул қилишда консенсус принципига қатъий амал қилишни давом эттиришга чақирди.

Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, бугунги воқеликда ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳимдир. "Биз “ШҲТ оиласи” жипслигини кучайтиришимиз, биргаликда ривожланиш тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этиб, очилаётган янги имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиз зарур", деди Шавкат Мирзиёев.

ШҲТ мамлакатларининг улкан ривожланиш салоҳиятини рўёбга чиқариш учун иқтисодий шерикликнинг янги моделини шакллантириш ва барқарор ривожланишнинг узоқ муддатли кун тартибини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон раҳбари ШҲТ олдида турган энг долзарб вазифалар ҳақида сўз юритар экан, қуйидагиларга эътибор қаратди.

Глобал даражада ишонч тақчиллиги мисли кўрилмаган даражага чиққан шароитда умумий хавфсизликни таъминлашда янги ёндашувларни излаш зарурати ўсиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббусини амалга ошириш долзарблиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари мулоқотни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ШҲТнинг Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини қабул қилишга чақирди.

Иқтисодий йўналишда стратегик юксалишга эришиш учун ташкилот доирасида савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимни, амалдаги рақамли савдо платформаларини интеграция қилган ҳолда электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш доирасида ўзаро инвестицияларни, энг аввало, инфратузилма, саноатнинг юқори технологик тармоқлари ва хизматлар соҳасига жалб қилишни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Бундай лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш, жумладан, ШҲТ Жамғармаси ва Тараққиёт банкини таъсис этиш масаласини кўриб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси ШҲТ мамлакатларининг иқтисодий салоҳиятини самарали ривожлантиришга хизмат қиладиган "Шарқ – Ғарб" ва "Шимол – Жануб" йўналишларида инклюзив транспорт тизимини шакллантириш зарурлигига эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, логистика тартиб-таомилларини рақамлаштириш, жумладан, ШҲТ мамлакатлари чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш режасини ишлаб чиқишни таклиф этди.

Ташкилот маконида замонавий ва ишончли энергетика инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида қайта тикланадиган энергетикага инвестициялар ва технологияларни жалб қилишни рағбатлантириш бўйича комплекс ҳамкорлик режасини тайёрлаш ташаббуси билдирилди.

Шавкат Мирзиёев мамлакатларимиз рақобатбардошлигини таъминлашда рақамли иқтисодиётга ўтиш, "сунъий интеллект" ва илғор IT-ечимларни жорий этиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан ушбу соҳада билим ва илғор тажриба алмашиш имконини берадиган "ШҲТ келажак технологиялари" дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди.

Ўзбекистон Президенти ШҲТ мамлакатлари ўртасида ижтимоий ривожланиш ва ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш ва ҳудудларни, биринчи навбатда, қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни амалга ошириш 2030 йилгача мўлжалланган энг муҳим мақсадларга эришиш йўлида умумий ҳисса бўлиши таъкидланди.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва уларни етказиб бериш имкониятлари номма-ном акс эттирилган мамлакатларимизнинг агросаноат соҳасидаги салоҳияти ҳақидаги маълумотларни бирлаштирадиган “ШҲТ озиқ-овқат хавфсизлиги атласи” қўшма электрон платформасини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди. Бунга БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти экспертларини жалб этиш таклиф этилди.

Минтақавий хавфсизлик масалаларига тўхталар экан, давлатимиз раҳбари замонавий хавф ва хатарларга қарши курашишда мамлакатларимиз ваколатли органлари фаолиятини яқиндан мувофиқлаштиришни, шу жумладан, ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси йўналишида давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиёнинг ажралмас қисми бўлган ва минтақавий барқарорликка бевосита таъсир кўрсатадиган қўшни Афғонистондаги вазиятга алоҳида тўхталди.

Президентимиз Афғонистоннинг ҳозирги маъмурияти билан муносабат ўрнатиш борасидаги ёндашувлар турли эканини қайд этиб, Кобул билан бутун минтақанинг хавфсизлиги ва иқтисодий тараққиёти манфаатларига жавоб берадиган мулоқотни давом эттиришга чақирди. Шу маънода, “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳининг фаолиятини қайта тиклаш ҳақидаги таклиф ҳамон долзарб бўлиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпинни Хитой Халқ Республикаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик миссиясини қабул қилгани билан табриклади.

Йиғилиш якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Хусусан, Остона декларацияси ва ҳамкорликнинг турли соҳаларида шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ШҲТ давлат раҳбарлари томонидан Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик режаси ҳамда Давлат раҳбарлари кенгашининг Яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари тўғрисидаги баёноти тасдиқланди.

Шу куни Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида "ШҲТ плюс" форматининг "Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиёт сари интилиш" мавзусидаги учрашувида ҳам қатнашди.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари ва унинг доимий фаолият юритувчи органлари раҳбарларидан ташқари кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мамлакатлар етакчилари, фахрий меҳмонлар, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида кенг таркибдаги “ШҲТ плюс” йиғилиши айни вақтида ўтказилаётганини таъкидлади.

– Ҳозир дунё ишонч, адолат ва ҳамжиҳатлик қайта тикланишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезмоқда, – деди Президентимиз.

Бугунги глобал жараёнларга баҳо берар экан, давлатимиз раҳбари сиёсий ва иқтисодий “парчаланишлар”, урушлар ва можаролар халқаро муносабатлар тизими асоси ва ҳал қилувчи тамойилларининг емирилишига олиб келаётганини қайд этди.

– Қарама-қаршилик ва протекционизм жаҳон иқтисодиёти парчаланиши ва етказиб бериш занжирлари узилишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатларнинг савдо, молия, сармоя, технология ва инновациялар трансфери соҳаларидаги самарали ҳамкорлигида тўсқинлик қиладиган янги ажратувчи чегаралар вужудга келмоқда, – деди Президент.

Таъкидланганидек, "ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли – умумий хавфсизлик, тараққиёт ва фаровонлик учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдир".

Ўзбекистон раҳбари ШҲТ ҳар доим халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи ролига таянадиган кўп томонламалик асосидаги адолатли дунё тартиботи тарафдори бўлиб келгани ва шундай бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, юзага келган воқелик Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти самарасини оширишда янги стратегик ёндашувларни талаб этмоқда.

– Ташкилотимизнинг улкан салоҳияти ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги ортиб бораётган ролига мос келадиган янги мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш вақти келди, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ таъсис этилган даврдан буён замонавий таҳдидларнинг табиати ва миқёси сезиларли даражада ўзгаргани сабабли хавфсизликни таъминлаш масалаларида унинг фаолиятининг концептуал асосларига янги нигоҳ билан қарашни таклиф қилди.

ШҲТ салоҳиятини мустаҳкамлашда, жумладан, Хавфсизликка хатар ва таҳдидларга қарши кураш бўйича универсал марказни ташкил этишда ушбу омилларни ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Президенти ваколатли органлар раҳбарлари ва экспертлар иштирокида ҳар йили “Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти”ни ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

Президентимиз ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил “қайта ишга тушириш”, кўп томонлама савдо ва тармоқлараро шерикликнинг мустаҳкам асосларини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Саммит давомида томонлар савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва электрон савдони ривожлантириш, технологик кооперацияни, шу жумладан, келажак саноати тармоқларини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга келишиб олгани таъкидланди.

Бизнес мулоқоти учун самарали платформани шакллантириш мақсадида Ўзбекистон етакчиси барча шерикларни жалб қилган ҳолда ҳар йили "ШҲТ ЭКСПО" халқаро саноат кўргазмасини ўтказишни таклиф этди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, ЕОИИ, АСЕАН ва бошқалар билан иқтисодий ҳамкорликни фаол илгари суриш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини излаш муҳимлиги қайд этилди.

Бугунги геосиёсий вазиятда ҳудудлараро ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун инклюзив ва интеграциялашган транспорт-транзит тизимини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, экологик муаммолар кучайиб бораётган бир шароитда иқлим соҳасидаги ҳамкорлик ШҲТ янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айланиши керак. Шу муносабат билан "яшил" тараққиёт соҳасидаги умумий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган Иқлим ўзгаришига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, Тошкентда экологик барқарорлик ва "яшил" ўсиш соҳасида тадқиқотлар олиб борадиган ШҲТнинг Иқлим муаммолари бўйича инновацион ечимлар марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

Аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари ташкилот кун тартибида марказий ўринни эгаллаши лозим, деди давлатимиз раҳбари. Шу маънода, келгуси йили Самарқанд шаҳрида Келажак саммити мақсадларига эришишга муносиб ҳисса қўшиш учун БМТ шафеълигида барқарор ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича глобал конференцияни ўтказиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Мамлакатимиз етакчиси цивилизациялараро мулоқотнинг ноёб моделини илгари суриш ва биргаликда мустаҳкамлашга чақирди. Қайд этилганидек, "халқларимизнинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси, анъаналари, урф-одатлари ва турмуш тарзи – бу ўзаро ишонч кўпригини, яхши қўшничилик ва яқин дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қудратли ва ҳаётбахш кучдир".

Яқинда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг "Халқаро цивилизациялар ўртасида мулоқот куни" резолюциясида айнан шу йўналиш акс этганлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббусининг долзарблиги яна бир бор қайд этилди. Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши барқарор ривожланиш йўлидаги зиддиятларни енгиб ўтишда цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маданият, таълим, ёшлар ва сайёҳлик алмашувлар соҳасидаги дастурларни амалга оширишга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, ушбу йўналишлардаги лойиҳаларни тизимлаштириш ва биргаликда амалга ошириш имконини берадиган ШҲТ гуманитар ташаббус ва дастурлари ягона банкини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида "ШҲТ плюс" форматидаги ушбу учрашув якунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги кўп қиррали шериклик ривожига кучли туртки беришига ишонч билдирди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ доирасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди