Шерзод полвон Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Вьетнамнинг Да Нанг шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича беллашувлар қизғин паллага кирди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда.
Жумладан, мусобақанинг илк кунги беллашувларида -97 кг. вазн тоифасида Шерзод Поёнов финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, мусобақани кумуш медаль билан якунлаган бўлса, -70 кг. вазндаги повлонимиз Шаҳзодбек Ярашев бронза медалига сазовор бўлди.
Бугун, 26 май куни эркин кураш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги аъзолари беллашади:
Эркин кураш:
—61 кг. — Нодирбек Жуманазаров;
—65 кг. — Санжарбек Рустамбеков;
—74 кг. — Фазлиддин Насритдинов;
—79 кг. — Жоруллоҳ Абдуфаттоҳов;
—86 кг. — Бобур Рўзибоев;
—92 кг. — Садриддин Даминжонов;
—125 кг. — Отабек Назирбоев.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг аёллар кураши баҳсларида терма жамоамиз аъзолари 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, Рустам Ассакалов бошчилигидаги терма жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан 189 очко жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА