Шахсга доир маълумотларни рухсатсиз ошкор қилиш, тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тез-тез учраб туради. Бундай ҳолатлар учун қандай жавобгарлик чоралари бор?

Бу саволга Адлия вазирлигининг “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бўлим бошлиғи Севара Ўринбоева жавоб берди: 

– Шахсга доир маълумотлар рухсатсиз тарқатилишига кўп ҳолларда фуқаролар ўртасидаги адоват сабаб бўлмоқда. Шу йўл билан бир-бирига зарар етказиш ёки товламачилик қилишга уринаётганлар учраб туради. 

Бироқ, бундай ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддасига мувофиқ, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса, эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бунга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик ҳолатлари ҳам киради. 

Жиноят кодекси 141-2-моддаси “Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” деб номланган. Унга кўра, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, Интернет орқали шундай ҳаракатлар содир этилиши – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Борди-ю, ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса ҳамда оғир оқибатлар олиб келса, айбдорга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси тайинланади.

Шахс танаси акс этган фото, видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш ёки уни тарқатиш билан қўрқитиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай қилмишни содир этган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин. 

Агар шу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист ёинки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, қолаверса, ўн саккиз ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, айбдор уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари жазосига тортилади ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, жабрланувчи суд томонидан тайинланган жазога қўшимча равишда ўзига етказилган маънавий зарарни ундириши ҳам қонун билан кафолатланган. Бунинг учун судга мурожаат қилиш керак бўлади. 

Умуман олганда, шахсга доир маълумотлар масаласида ўта эҳтиёткорлик билан иш тутиш талаб этилади. Аксинча, бир кичик хато катта ташвишларни юзага келтириши мумкин. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсга доир маълумотларга оид қонунни бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?