Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида шахмат бўйича якунланган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов мусобақанинг бирор партиясида мағлубиятга учрамаган тарзда 6 нафар шахматчи билан бир хил 6½ очко жамғариб, умумий ҳолатда кучли бешликдан жой олди.

Айтиш лозимки, қитъанинг 13 та мамлакатидан 140 нафар шахматчи, жумладан 31 нафар гроссмейстер, 46 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 14 нафар аёл гроссмейстер ва 17 нафар халқаро тоифадаги аёл шахматчилар тўққиз кунлик баҳсларда Осиё чемпионларини аниқлаш учун баҳслашди.  

Муросасиз баҳсларда эркаклар ўртасида ғолиблик 7 очко жамғарган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандага насиб этди.  

Аёллар ўртасида ҳам ғолиблик ҳиндистонликларга насиб қилди. Ҳинд шахматчи қизи Паллатур Венкатачалам Нандхидхаа 7½ очко билан ғолибликни тантана қилди.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчимиз қитъа чемпионатини кучли бешликда якунлади