Муборак Рамазон ҳайити нишонланаётган шу кунларда Грециядан ажойиб хушхабар олдик.

Грециянинг  Родос шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида якунланган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик икки нафар иқтидор соҳиби шоҳсупадан жой олди.

Жаҳон чемпионатида  дунёнинг 40 давлатидан 330 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этди.

Ўзбекистон шарафини уч нафар ёш шахматчимиз ҳимоя қилди. Ҳумоюн Бекмуродов(12 ёш), Олмос Раҳматуллаев(16) ва Умида Омонова (16) ёш.  

Қувонарлиси, Сурхондарё шахмат мактаби вакили Умида Омонова ўз ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Тошкент шаҳри вакили Ҳумоюн Бекмуродов эса кумуш медаль соҳибига айланди.

Отангга раҳмат, Умида! Балли, Ҳумоюн!

Ҳусан КАРВОНЛИ.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Умида Омонова жаҳон чемпиони, Ҳумоюн Бекмуродовда кумуш медаль