Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Tata Steel India” халқаро турнирининг бу йилги блиц мусобақаларида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2-ўринни эгаллади.

Мазкур мусобақанинг рапид йўналишидаги беллашувларда 7-ўрин билан кифояланган Абдусатторов блиц ўйинларида 11 очко жарғаришга муваффақ бўлди.  

Турнирни 1-ўринда якунлаган Александр Грищук 12 очкога эга чиқди. 3-ўрин соҳиби ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха ҳамюртимиз каби 11 очкони қўлга кирита олган бўлса-да, коэффициентлар ҳисобида Абдусатторовдан ортда қолди.  

Турнирнинг рапид йўналишида ғолибликка эришган франциялик Максим Вашье-Лагравва блиц баҳсларини 5-ўринда, озарбайжонлик Тимур Ражабов сўнгги қаторда якунлади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Ҳиндистон турнирини 2-ўрин билан якунлади