Кеча, 18 декабрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича “Вугар Гашимов” хотирасига бағишланган VIII халқаро турнир бошланди.

Дунёнинг 10 нафар энг номдор гроссмейстери қаторида ғолиблик учун кураш олиб бораётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ортда қолган 3 та турнинг барчасида рақибларини мағлубиятга учратди.  

Биринчи турда испаниялик Франсиско Вальехони 1:0 ҳисобида мағлуб этган Абдусатторов 2-турда озарбайжонлик Айдин Сулейманлини ва 3-турда жаҳон шахматида ўз ўрнига эга Шахрияр Мамедъяровни ҳам шу ҳисобда доғда қолдириб, 6 очко билан мусобақа етакчисига айланди.  

Бугун халқаро турнирнинг рапид йўналишидаги қолган тур ўйинлари бўлиб ўтса, ундан кейин иштирокчилар блиц баҳсларида иштирок этади.  

Халқаро турнирда Нодирбек Абдусатторов 6 очкони қўлга киритган тарзда пешқадамлик қилмоқда. 5 очкога эга озарбайжонлик Рауф Мамедов 2-ўринда бормоқда. Улардан кейинги поғоналарни 4 очко жамғарган америкалик Самуэль Шенкленд, испаниялик Франциско Вальехо, хитойлик Ван Хао банд этган. Ҳозирча 2 очкога эга Раппорт, Мамедъяров, Гукеш, 1 очко қўлга киритган Гадимбейли, ҳали биронта ҳам очкога эга бўлмаган Сулейманли сўнгги ўринларда бормоқда.  

Истеъдодли шахматчимиз қатнашаётган халқаро мусобақа 24 декабрга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Бакудаги турнирда етакчилик қилмоқда