Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг ёш шахматчиси кумуш медални қўлга киритди.

53 та мамлакатнинг 540 нафарга яқин ёш шахматчилари қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси 5 та ёш тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борди.  

Терма жамоамиз аъзоларидан Билолиддин Обидов 11 ёшлилар орасида чиройли ўйин намойиш этди. У 7 очко жамғарган ҳолда 2-ўрин соҳиби бўлди. Ушбу ёш тоифасида 8 очкога эга туркиялик Бавер Йилмаз 1-ўринни эгаллаган бўлса, Данис Куандикули 6.5 очко билан 3-ўрин соҳиби бўлди.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Ҳамюртимиз мактаб ўқувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медалли бўлди