Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “Dvorkovich Memorial-2025” турнирининг "Masters" гуруҳида иштирок этган маҳоратли шахматчимиз Афруза Ҳамдамова 51 рейтинг очкосини қўлга киритди. Бу орқали ўзининг аёллар ўртасида Халқаро гроссмейстер талабини ҳамда халқаро тоифадаги спорт устаси иккинчи нормасини бажарди.

Бевосита ўйинлар сарҳисобига тўхталадиган бўлсак, “Dvorkovich Memorial-2025” турнирининг "Masters" гуруҳида 20 та давлатнинг 70 нафарга яқин маҳоратли шахматчилари 9 та турдан иборат ўйинларда ғолиблик учун дона суришди.

Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат турнир давомида Ҳамдамова 4 та ғалаба, 3 та дуранг ва 2 та мағлубият ҳолатида 5,5 очко билан кучлилар орасида 16-ўринни эгаллади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Афруза Ҳамдамова “Dvorkovich Memorial-2025”да муҳим натижага эришди