Шавкатжон Болтаев - Осиё ўйинлари совриндори
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида боксчиларимиз 3 бронза медалга эга чиқди.
Жумладан, мусобақанинг эркаклар ўртасида -70 кг. вазн тоифасидаги вакилимиз Шавкатжон Болтаев ярим финал босқичида қозоғистонлик Торехан Сабирханга кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалига эга чиқди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 14 та олтин, 17 тадан кумуш ва бронза, жами сони 48 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА