Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бугун, 19 октябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда.

Тадбирни номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Калонов очди.  

Ишончли вакил кейинги йилларда Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда, хусусан, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган йирик ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, уларнинг аҳоли фаровонлигини янада ошириш ва ҳудуд ривожи йўлидаги аҳамияти ҳақида тўхталди.  

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ҳам жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўрилаётгани айтиб ўтилди.  

Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.  

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бошланди