Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида энг кўп учраётган сурункали касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш, сифатли ва малакали тиббий хизматларни йўлга қўйиш учун ўз таклифларини билдирди.

Жумладан, вилоятнинг барча оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар тўлиқ янги қиёфага келтирилади ва жиҳозланади, зарур реактив ва дори-воситалари билан таъминланади. Жойларда қўшимча 30 та оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктлари очилади.

Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод каби йирик саноат корхоналари жойлашган ҳудудлардаги барча аҳоли онкологик скринингдан мажбурий ўтказилади. Пском, Чимён, Юсуфхона, Такаёнғоқ, Бурчимулло, Яккатут каби тоғли ҳудудларда махсус тез тиббий ёрдам бригадалари, Чорбоғ-Чимён туристик зонасида шошилинч ёрдам бўлими ва санитар авиация хизмати фаолияти йўлга қўйилади.

– Ҳар йили 500 минг аёл учун манзилли скрининг текширувлари ташкил этилади, – деди Шавкат Мирзиёев. – Йилига 800 минг нафар болалар ва 70 минг нафар ҳомиладор аёллар турли витаминлар билан бепул таъминланади. Вилоят учун энг оғриқли масалалардан бири бу тиббий муассасаларининг 40 фоизи Тошкент шаҳрида, қолганлари туман ва шаҳарларда тарқоқ жойлашгани ҳисобланади. Бу масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдаги 14 та ихтисослашган шифохона Нурафшон шаҳрига кўчирилиб, ягона тиббиёт комплекси ва нуфузли хорижий университет билан бирга тиббиёт олийгоҳи ташкил этилади.

Қайд этилганидек, вилоят марказига кўчирилган шифохоналар ўрнида, уларнинг филиаллари ташкил этилади. Аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатишни туманларнинг ўзида йўлга қўйилади. Бунинг учун барча туман ва шаҳар шифохоналарида янги 30 турдаги хирургия, 15 турдаги эндокринология ва 12 турдаги кардиология даволаш амалиётлари йўлга қўйилади.

Учрашувда сайловчилар сўзга чиқиб, номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Вилоят учун энг оғриқли масалалардан бири бу тиббий муассасаларининг 40 фоизи Тошкент шаҳрида