Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятига тўхталаркан, айниқса, кўп миллатли аҳолини алоҳида эътироф этди.
– Бу диёрнинг энг асосий бойлиги – аслида, унинг меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқидир, деди номзод. – Вилоятда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳилликда яшаб, баҳамжиҳат меҳнат қилмоқда. Бир ҳаётий мисол сифатида Пискент туманининг “Оқтепа” маҳалласида истиқомат қиладиган Жонсаидовлар оиласи ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Тожик ота, қозоқ онанинг етти нафар келини – ўзбек, қозоқ, рус, уйғур, грузин, чечен миллатларига мансуб бўлиб, улар аҳил ҳаёт кечирмоқда.
Учрашувда жамиятимиздаги будай кўпмиллатли, ҳамжиҳатлик каби намунали мисоллар ҳақида кинофильмлар олиш кераклиги айтиб ўтилди.
ЎзА