Айни пайтда Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари бугунги глобал вазиятдан келиб чиқиб, мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши қарши эмлаш масаласига тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга биринчи босқичда Россиядан 1 миллион доза “Спутник V” вакцинасини олиб келиш режалаштирилган.
Президент россиялик ишбилармон Алишер Усмонов 1 миллион вакцинадан 500 мингини ўз ҳисобидан олиб беришини, биринчи 50 мингтасини Наманган халқига беришни сўраганини маълум қилди.
– Энг фойдали, мақбул вакцинани олиб келамиз. Ҳамма ўз фикрини айтсин. Мен учун энг катта масала – халқимизнинг саломатлиги. Қайси вакцина синови маъқул бўлса, пулидан қатъи назар, етказиб олиб келамиз, деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА