Мамлакатимизда Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари тугатилиб, ўрнига Болалар масалалари бўйича Миллий комиссия ташкил этилади.

Бу ҳақда бугунги видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Мазкур комиссияга Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова раис этиб белгиланди. Вилоят ҳокимлари ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилади.

Миллий комиссия ҳисоботини – Сенатда, ҳудудий комиссиялар ҳисоботини эса маҳаллий Кенгашларда  ҳар чоракда эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилади.

Президент бу борада янги Комиссия раҳбарига вазифаларни белгилаб берди.

– Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш,  уларни жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялаш барчамиздан жиддий эътибор  

ва амалий ҳаракатларни талаб қилади. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, соҳа раҳбарлари бир нарсани аниқ тушуниши лозим. Бирорта бола “мен етим ёки ногиронман” деб ўксинмаслиги, ҳеч бир бола давлат ва жамиятимизнинг эътибори ва меҳридан четда қолмаслиги керак. Бунинг учун уларни энг замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, билим олишига барча шароитларни яратиб бериш барчамиз учун нафақат вазифа, балки муқаддас бурчдир. 

Масалага худди шу жиҳатдан ёндашсак, ишимизда албатта натижа бўлади. Фақат вазифа ёки мажбурият нуқтаи назаридан қарасак, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Ана шу фарзандларимизга қилган ҳар бир яхшилигимиз ўн яхшилик бўлиб албатта қайтади. Шуни ҳеч биримиз ёддан чиқармаслигимиз зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳудудлар раҳбарлари, Меҳрибонлик уйлари тарбиячилари ва тарбияланувчилари иштирокида йиғилишда илгари сурилган ташаббуслар юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Фарзандларимизга қилган ҳар бир яхшилигимиз ўн яхшилик бўлиб албатта қайтади