Мамлакатимиз тиббиёт тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи бўғинда кадрларга жуда катта эҳтиёж мавжудлигини таъкидлади.

- Бирламчи бўғинда тиббиёт ходимларини касбга ўқитиш, малакаси, лавозимини ошириш ҳамда ишга рағбатлантириш тизимининг йўқлиги туфайли айни кунларда 8 мингга яқин (40 фоиз) шифокорга талаб мавжуд. Ҳудудларда 85 та оилавий поликлиника ва 315 та қишлоқ врачлик пунктларини ташкил этишга эҳтиёж бор, - деди давлат раҳбари.

Таҳлилларга кўра жойларда шифокорларга мурожаат қилган оилаларнинг 43 фоизи кўрсатилган тиббий хизматлар учун пул тўлаган. Йиғилишда бу соҳадаги энг оғриқли ва ачинарли масала экани таъкидланди. 

- Қайси вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими ўз ҳудудида бу масалаларни муҳокама қилиб, тиббиёт соҳасига масъул раҳбарларни ишдан олди ёки вазирликка масала кўтарди? Юқоридаги ва бошқа кўплаб муаммолар билан тизимли шуғулланиб, уларни ҳал қилиш орқали халқимизни рози қилиш учун куни кеча Соғлиқни сақлаш тизимига янги раҳбарлар тайинланди, - деди давлат раҳбари.

Президент энди тиббиёт соҳасига эътибор мутлақо бошқача бўлиши, жойлардаги мутасаддилар тиббиёт соҳаси раҳбарларини йиғилишларга чақирмаслик ва бошқа ишларга жалб қилмаслик бўйича топшириқ берди.

- Энди вазирлик фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди. Врач, касалхона, поликлиникалар бош шифокорларлари ёки бошқа тиббиёт ходимлари бирорта қўшимча ишга жалб қилинмайди, - деди Шавкт Мирзиёев.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: энди вазирлик фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди