Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Қайд этилишича, йил якунига қадар шаҳарлар ва туман марказларида 16 миллион дона мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда буталар экишга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари;

аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектлари ҳудуди ва уларнинг ён-атрофида 42 миллион дона тут, ёнғоқ, жийда каби дарахтлар экишга Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси  А.Ҳайитов ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари;

дала майдонлари атрофи ҳамда каналлар бўйида 53 миллион дона

тут, жийда, манзарали дарахт ва бута кўчатларига – Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Шарипов ҳамда сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев тизими;

ўрмон хўжаликлари ҳудудларида 3 миллион дона тут кўчати экишга – Экология қўмитаси;

Мудофаа вазирлиги тасаруфидаги муассасаларда, шу жумладан,Чорвоқ сув омбори ҳамда Красногорск шаҳарчаси атрофидаги ўрмон ҳудудларида 500 минг дона манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатларини  экишга – вазир ўринбосари Зоир Бозорбоев шахсан масъул бўлади.  

Йиғилишда вилоят ҳокимларига икки ой муддатда шаҳарлар ва туманлар марказларидаги 4,5 минг километр ички ирригация тармоқлари фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ берилди.

Давлатимиз раҳбари яшил дарахтзорлар халқимизнинг бойлиги экани, уларни кўпайтириш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлишини таъкидлади.  

– Экология – ҳаёт-мамотимиз. Мен ҳозир Экология қўмитаси раҳбари ишдан олинганини айтдим. Аслида битта қўмита эмас, жамиятимиз ўзгариши керак. Ҳар битта дарахтни сақлаб қолиш учун ҳамма курашиши керак. Бу масалада ҳар доим гапириб келинган, лекин натижа бўлмаган. Энди назорат қаттиқ бўлади, – деди Президентимиз.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Экология – ҳаёт-мамотимиз. Битта қўмита эмас, жамиятимиз ўзгариши керак