Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12-13 март кунлари Хоразм вилоятида бўлди.

Ташрифнинг иккинчи куни давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, зиёлилар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари йиғилиш давомида бугунги кунда Хоразм воҳаси аҳолиси учун ўта долзарб бўлган қатор масалаларга тўхталди. Шулардан бири тоза ичимлик ва оқава суви муаммосидир.

Маълум бўлишича, Хоразм вилояти аҳолисига нисбатан сув таъминоти ҳозирги кунда 62 фоизга тенг ва йил охиригача бу кўрсаткични 66 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда. Афсуски, бу режа Президентни мутлақо қониқтирмайди. Сабаби, минтақада, яъни Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида жуда кўп учрайдиган жигар, ўпка ва бошқа турли касалликлар аксарият ҳолларда сифатсиз ичимлик суви туфайли келиб чиқмоқда.

Яқин келажакда “вилоят аҳолисининг камида 90-95 фоизини тоза ичимлик суви билан таъминлашимиз зарур, шундагина одамлар биздан рози бўлади, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда Президент Хоразм вилоятида сув ресурсларидан фойдаланиш масаласида ҳам жиддий муаммолар борлигини айтиб ўтди. Тўғри, бу борада бирмунча ишлар амалга оширилди. Масалан, ўтган йили Глобал экологик фонд билан биргаликда Хоразмда пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилиниши натижасида, эътибор берайлик, ҳосилдорлик ўртача 15 центнерга ошди. Сув ва минерал ўғит сарфи 40 фоиз, электр энергия сарфи 50 фоиз, механизация ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари харажатлари 30 фоизга қисқарди. Фермерлар даромади ўртача 1 ярим баравар ошди. Афсуски, бу етарли эмас.

- Вилоятда сув тежовчи технологияларни қўллаш майдонларини кенгайтириш лозим. Зеро, бугунги кунда вилоят қишлоқ хўжалигига ажратиладиган сувнинг 45 фоизидан самарасиз фойдаланилмоқда. Айни пайтда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда 145,5 миллион долларлик йирик ва муҳим лойиҳани амалга ошириш режалаштириляпти. Бунинг натижасида 200 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади. Хоразмда сув муаммолари билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот маркази ташкил қиламиз. Ҳар бир ходим, ҳар бир кадр масалага илмий ёндашган ҳолда иш олиб боради. Илмга таянсак, натижа бўлади. Сувнинг 1 литри эмас, 1 грамми ҳам ҳисобли бўлиши керак. Бундан буён тартиб-интизом орқали, илмий нуқтаи назардан ушбу муаммо қаттиқ назоратга олинади. Шундагина вазият яхши томонга ўзгаради, - деди Президентимиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат МИРЗИЁЕВ: Сувнинг бир грамми ҳам ҳисобли бўлиши керак
Сиёсат
18:38 / 14:03:2020