
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, республикадан келган мутасаддилар, фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўсиш суръатлари вилоятнинг ҳақиқий салоҳияти учун ҳали етарли эмаслигини таъкидлади.
- Жорий йилда вилоятга учинчи бор ташриф буюришимизнинг сабаби Сурхондарё мисолида барча раҳбарларга ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олиб, уларни жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар ва ўсиш нуқталарини аниқлаш ҳамда тўлиқ ишга солишни кўрсатиб беришдир, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳар бир вазир, соҳа ва тармоқлар раҳбарларига бу йил якунигача ва келгуси йилда Сурхондарё учун нималар қилишини аниқ ёзиб, вилоят ҳокимлигига тақдимот қилиш бўйича топшириқ берилди.